Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президенти мамлакатда мудофаа вазирлигини қайта тиклашга қарор қилди
Қирғизистон мудофаа вазирлиги 1993-2015 йилларда фаолият олиб борган бўлиб, Алмазбек Атамбоев президентлиги даврида мудофаа ишлари бўйича давлат қўмитасига айлантирилганди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров республикада мудофаа вазирлигини ташкил этишга қарор қилди. Бу ҳақда Қирғизистон президентининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Қирғизистон мудофаа ишлари бўйича давлат қўмитаси ва Қирғизистон қуролли кучлари бош штаби негизида мудофаа вазирлигини ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин", - дейилади мамлакат раҳбари фармонида.
Хабарда айтилишича, мудофаа вазирлиги ташкил этиш тўғрисидаги фармон "қуролли кучлар бошқарув тизимини янада ривожлантириш" мақсадида имзоланди.
Қирғизистон мудофаа вазирлиги 1993-2015 йилларда фаолият олиб борган бўлиб, Алмазбек Атамбоев президентлиги даврида мудофаа ишлари бўйича давлат қўмитасига айлантирилганди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
08:22 / 05.06.2026
Қайси давлатлар мудофаа учун энг кўп маблағ ажратяпти?
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026