16:28 / 01.02.2021
21476

Россия фуқаролигини олаётган ўзбекистонликлар сони сезиларли ўсишда давом этмоқда

2020 йилда 23 минг нафар ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олди. Бу – бир йил олдингига нисбатан 60 фоизга, икки йил олдинги нисбатан икки баробарга кўп.

Фото: РИА Новости

2020 йилда хорижликларнинг Россия фуқаролигини қабул қилиши бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди.

Россия ИИВ маълумотига кўра, 2020 йилда 656 347 нафар хорижликка фуқаролик берилган. 2019 йилда бу кўрсаткич 497 817 нафарни ташкил этганди.

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигидан маълум қилишларича, ўтган йили Россия паспортига эга бўлганларнинг 3,5 фоизи ёки 23 минг нафари – Ўзбекистоннинг собиқ фуқароларидир.

Таққослаш учун, 2019 йилда Россия фуқаролигини олган ўзбекистонликлар сони 14 минг нафарни (2018 йилга нисбатан 48 фоизга кўп) ташкил этганди.

2020 йилда Тожикистондан 63,4 минг, Қозоғистондан 43,4 минг киши Россия фуқаролари сафига қўшилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қонунчилигига асосан, бир шахс ҳам Ўзбекистон, ҳам бошқа давлат фуқароси бўлиши мумкин эмас.

Top