АҚШнинг Россия билан ҳарбий тўқнашув эҳтимоли баҳоланди
АҚШ адмиралининг қайд этишича, СССР тарқалганидан буён Пентагонга ядровий давлат билан бевосита ҳарбий тўқнашув эҳтимолини кўриб чиқишга тўғри келмаган, аммо ҳозир вазият ўзгарди.
АҚШ қуролли кучлари стратегик қўмондонлиги бошлиғи адмирал Чарлз Ричард АҚШ ҳарбий-денгиз институти нашри учун ёзган мақоласида Россия ёки Хитой билан ҳарбий тўқнашув эҳтимолига баҳо берди.
Адмиралнинг қайд этишича, СССР тарқалганидан буён Пентагонга ядровий давлат билан бевосита ҳарбий тўқнашув эҳтимолини кўриб чиқишга тўғри келмаган, аммо ҳозир вазият ўзгарди.
"Россия ёки Хитой билан минтақавий инқироз тезда ядро қуролидан фойдаланиладиган низога айланиб кетиши эҳтимоли мавжуд. Агарда уларнинг фикрича, оддий қурол турларидан фойдаланилганда мағлуб бўлиб, сиёсий тузум ёки давлатга таҳдид уйғонса", - деб ёзади Ричард.
Унинг фикрича, Вашингтон рақиблари ядро қуролидан фойдаланиши эҳтимолини эътиборсиз қолдирмаслиги лозим. Адмиралнинг таъкидлашича, АҚШ мудофаа вазирлиги терроризмга эътибор қаратган пайтда Россия ва Хитой тажовузкорона сиёсат олиб боришни бошлади.
Ричард бу ҳаракатларни жавобсиз қолдирмасликка, АҚШни эса бошқа мамлакатлар тажовузини тўхтатиш учун "фаол рақобат қилиш"га чақирган.
Мавзуга оид
21:36 / 26.10.2024
NYT: хитойлик ҳакерлар Трамп ва Вэнснинг телефонларини бузиб киришга уринди
19:18 / 26.10.2024
Қийин танлов: АҚШдаги мусулмонлар сайловда кимга овоз беришади?
20:57 / 24.10.2024
Собиқ модел Стейси Уилямс Трампни тегажоғликда айблади
20:17 / 24.10.2024