Boulevard бизнес маркази – замонавий макон ва бизнеснинг мужассамлиги
Boulevard бизнес марказининг икки қаватли биноси эстетик кўриниши, функционаллиги ва кўп қиррали юқори технологик ечимлари билан алоҳида эътирофга эга. Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида жойлашганлиги сабаб бизнес маркази тижорат кўчмас мулкининг истиқболи ва юқори салоҳиятига катта ишонч билдириш мумкин.
Boulevard бизнес маркази қуйидаги кўрсатгичларга эга:
- Tashkent City ҳудудида 4 000 квадрат метр майдонда жойлашган тижорат кўчмас мулки;
- Биринчи қаватда 14 та савдо ва тижорат бинолари жойлашган;
- Иккинчи қаватда сифатли таъмирланган 16 та юқори классдаги офис майдонлари мавжуд;
- 7 метргача бўлган шифт баландлиги, бу эса жойни икки даражали майдонга айлантиришга имкон беради;
- Эркин лойиҳа ва пухта ўйланган ечимлар;
- Панорамали ойна ва витриналар;
- Тижорат биноларининг майдони 111 дан 205 квадрат метргачани ташкил этади. Офис жойлари майдони эса 75 дан 159 квадрат метргача етади;
- Замонавий технологик-муҳандислик ечимлари ва илғор қурилиш технологияларидан фойдаланилган;
- Оригинал концепция ва меъморлик;
- Мамлакатнинг энг йирик молия маркази, халқаро конгресс-холл, Hilton меҳмонхонаси ва Tashkent City парки ёнидаги замонавий маскан;
- Меҳмонлар ва хизматчилари учун бизнес марказининг ўз ер ости автотураргоҳи мавжуд;
- Бизнес марказнинг иккинчи қаватдаги Tashkent City паркига қараган очиқ терраса;
Кўчмас мулк соҳасида мустақил жаҳон экспертлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижаси лойиҳанинг юқори инвестиция салоҳияти ва унинг капиталлашуви ошганлигини кўрсатмоқда.
Boulevard бизнес маркази – бу нафақат юқори даромадли бизнес ва фойдали сармоялар, балки эксклюзивлик, ишбилармонлик мавқеи ҳисобланади. Марказ маҳобати ва ўзига хос меъморий ечими бу ерда бизнес бошлаган тадбиркорнинг юксак диди, бизнес қарашларидан далолат беради. Бу эса албатта шериклар ва мижозлар томонидан муносиб эътироф этилади.
Фаол қурилиш босқичи ҳар доим энг мақбул нархлар пайти ҳисобланади. Ҳозирги кунда харидорларни Boulevard бизнес марказидан жой харид қилиш учун қулай ва фойдали шартлар ҳамда таклифлар кутмоқда.
Ягона маълумот маркази: +99871 202-22-22
Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.
Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ
Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳкўчаси томон йўл.
Сайт: dreamcity.uz
Telegram: t.me/dreamcityuz
Facebook: fb.com/dreamcity.uz
Instagram: @dreamcity.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:00 / 04.05.2021
Boulevard Business Center: Тashkent City'даги офис ва дўконларга 25% гача эксклюзив чегирмалар
09:00 / 24.04.2021
Boulevard Business Center – Tashkent City'даги юқори даражали савдо-офис кўчмас мулки
09:00 / 05.04.2021
Boulevard бизнес марказида фасад ишлари бошланди
09:00 / 30.03.2021