Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради
Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Қайд этилишича, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий йўналишдаги шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 10-15 даража илиққача исийди.
Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол бироз 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кун давомида 12-14 даража илиқни ташкил этади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқ атрофида бўлади.