Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва АҚШ ядро қуроллари тўғрисидаги шартномани узайтирди
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг сўзларига кўра, шартноманинг узайтирилиши АҚШ ва унинг иттифоқчилари хавфсизлигини мустаҳкамлайди.
Россия ва АҚШ стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш ва чеклаш тўғрисидаги шартномани узайтирди. Бу ҳақда Россия ТИВ хабар қилди.
Хабарда айтилишича, Россия ТИВда АҚШ элчихонаси билан шартнома муддатини узайтириш тўғрисидаги келишув кучга кириши учун муҳим бўлган ички жараёнлар якунлангани ҳақида ноталар алмашинуви бўлиб ўтган.
“Шартнома қандай имзоланган бўлса ўша кўринишда, ҳеч қандай ўзгариш ва қўшимчаларсиз 2026 йилнинг 5 февралигача амал қилади", - дейилади хабарда.
Ўз навбатида, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен шартноманинг узайтирилиши АҚШ ва унинг иттифоқчилари хавфсизлигини мустаҳкамлашини айтди.
“Шартноманинг узайтирилиши Қўшма Штатлар, унинг иттифоқчилари ва ҳамкорлари ҳамда бутун дунё хавфсизлигини мустаҳкамлайди. Чексиз ядро пойгаси барчамизни хатарга қўйиши мумкин эди”, деб таъкидлади дипломат.
Унинг қўшимча қилишича, АҚШ шунингдек, келгуси беш йилда барча турдаги ядро қуроллари устидан назорат бўйича Россия билан музокаралар олиб боришни мўлжалламоқда.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
10:03 / 11.07.2026
Россияда BMW рухсатсиз йиғилаётгани айтилди
09:19 / 11.07.2026
Россия Азов-Дон канали орқали кемалар ҳаракатини чеклади
08:50 / 11.07.2026