Ўзбекистон | 07:49 / 05.02.2021
5454
1 дақиқада ўқилади
5 феврал куни Ўзбекистонда жуда илиқ об-ҳаво кутилмоқда
5 феврал куни Ўзбекистон бўйича жуда илиқ ва қуруқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади, деб хабар қилмоқда «Ўзгидромет».
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 15-20 даража илиқни ташкил этади.
Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Кундуз куни ҳаво ҳарорати 17-19 даража илиққача кўтарилади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 5-10 даража илиқ бўлади.