Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
American Airlines минглаб ходимларини ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқариши мумкин
Компания ходимларга йўллаган мактубида АҚШдаги вакцинация суръатларини танқид қилган ва соҳага бўлган талаб тақчиллиги ёз фасли давомида сақланиб қолишини кутаётганлигини билдирган.
АҚШнинг энг йирик American Airlines Group Inc авиакомпанияси 13 мингга яқин ходимини ҳақ тўланмайдиган меҳнат таътилига чиқариши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.
Бунга авиация соҳаси учун коронавирус пандемиясининг салбий оқибатлари сақланиб турганлиги сабаб қилиб кўрсатилган.
Компания шунингдек, ходимларга йўллаган мактубида АҚШдаги вакцинация суръатларини танқид қилган ва соҳага бўлган талаб тақчиллиги ёз фасли давомида сақланиб қолишини кутаётганлигини билдирган.
Ҳақ тўланмайдиган таътил бўйича қарор 1 апрелда ёки кечроқ, ҳукумат ёрдам дастури муддати ниҳоясига етганидан сўнг кучга киради, деб маълум қилди авиакомпания.
"Вакцинация жараёни биз кутганчалик тез кечмаяпти, халқаро туризмга қўйилган янги чекловлар эса талабни камайтиради", - дейилади компания раҳбарияти томонидан.
Хабарда айтилишича, касаба уюшмалари конгрессни ёрдам дастурини 30 сентябргача узайтиришга чақирмоқда.
Ўтган 12 ой давомида American Airlines акциялари нархи 38,5 фоизга тушиб кетган.
Мавзуга оид
13:42 / 14.03.2025
АҚШнинг Денвер шаҳрида American Airlines самолёти ёниб кетди
18:01 / 31.01.2025
Вашингтондаги авиаҳалокатнинг янги тафсилотлари. Бир кун ўтиб нималар маълум?
21:42 / 30.01.2025
Вашингтон осмонида самолёт ҳалокати: сабаблар ва қурбонлар ҳақида нима маълум?
10:41 / 30.01.2025