Байденнинг маслаҳатчиси АҚШ Россияни «ёмон хулқи» учун жазолашга тайёрлигини билдирди
Президент сайлови арафасида Байден халқаро масалаларда АҚШга асосий таҳдид Россия эканлигини айтганди.
Жозеф Байден маъмурияти АҚШнинг ташқи сиёсатини куч позицияси билан белгилайди ва бу Россияга ҳам тааллуқли. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан маълум қилди.
«Аввалги маъмуриятдан фарқли равишда биз Россияни амалга ошираётган барча зарарли ҳаракатлари учун жавобгарликка тортиш бўйича чоралар кўрмоқчимиз. Бу Америка демократиясига путур етказиш, Европада одамларни кимёвий қурол ёрдамида заҳарлаш, киберҳужумлар ва бошқа кўплаб ҳаракатларни ўз ичига олади. Биз буни ўз вақтида ва ўзимиз танлаган шаклда бажарамиз. Бу Владимир Путинни бизга ёқмайдиган ишларни қилишдан тўхтатадими? Албатта йўқ. Аммо ишонамизки, Россия тажовузи ва унинг ёмон хулқига нисбатан янада кескин муносабат чизиғини эгаллашимиз мумкин »,— деди Салливан.
Бироқ бу АҚШ ўзаро манфаатли масалалар бўйича Россия билан ҳамкорлик қилиши мумкинлигини истисно қилмайди.
Президент сайлови арафасида Байден халқаро масалаларда АҚШга асосий таҳдид Россия эканлигини айтганди.
«Хавфсизлигимиз ва иттифоқимизга путур етказиш нуқтайи назаридан Америка учун ҳозирда энг катта таҳдид – бу Россия деб ўйлайман», — деганди у.
Мавзуга оид
21:36 / 26.10.2024
NYT: хитойлик ҳакерлар Трамп ва Вэнснинг телефонларини бузиб киришга уринди
19:18 / 26.10.2024
Қийин танлов: АҚШдаги мусулмонлар сайловда кимга овоз беришади?
20:57 / 24.10.2024
Собиқ модел Стейси Уилямс Трампни тегажоғликда айблади
20:17 / 24.10.2024