Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 09:33 / 05.02.2021
33913
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ҳудудига Кавказдан нам ва салқин ҳаво оқими кириб келади
6-8 феврал кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келади.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, 6-7 февралда республикада шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 22-28 м/с гача кучайиши мумкин.
7-8 февралда республикада ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудлардаги баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлади, баланд тоғларда қорга айланади.
7-8 февралда ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиқ, кундуз кунлари 10-15 даража илиқ атрофида бўлади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш