Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда юк автомобили ҳайдовчисига кўринмас ҳудуддан йўлни кесиб ўтаётган фуқаро автомобил тагида қолиб вафот этди
Жорий йилнинг 5 февраль куни соат 14:30ларда Андижон вилояти, Асака шаҳар, Беруний МФЙ, И.Бухорий кўчасидан ўтган 4Р-112 “Фарғона ҳалқа йўли” автомобиль йўлининг 164-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1968 йилда туғилган Д.Б. “Ман” русумли юк автомобилида светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган вақтида, йўлни кесиб ўтаётган фуқаро, 1938 йилда туғилган Ю.А.ни кўрмай қолиб, ҳаракатланиб юбориши оқибатида уриб юборган.
Натижада, пиёда, 83 ёшли Ю.А. тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Асака шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026