Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple ва Hyundai ўртасида электромобил ишлаб чиқариш борасидаги музокаралар тўхтатилгани хабар қилинди
Аввалроқ CNBC ўз манбаларига таяниб Apple Hyundai ва Kia билан Apple Car электромобилини ишлаб чиқариш бўйича келишувга деярли эришгани тўғрисида маълум қилганди.
Американинг Apple компанияси электромобил ишлаб чиқариш бўйича Hyundai Motor ва Kia Motors компаниялари билан музокараларини тўхтатди, деб хабар бермоқда ўз манбаларига таяниб Bloomberg агентлиги.
Ушбу қарорнинг сабабларига аниқлик киритилмаган, шунингдек, келгусида музокаралар давом эттирилиши ҳам номаълум.
Агентлик манбаларининг сўзларига кўра, Apple ўз режасини нафақат Жанубий Корея компаниялари, балки бошқа ишлаб чиқарувчилар билан ҳам муҳокама қилган.
4 феврал куни CNBC ўз манбаларига таяниб Apple Hyundai ва Kia билан Apple Car электромобилини ишлаб чиқариш бўйича келишувга деярли эришгани тўғрисида маълум қилганди.
Ўтган йили Reuters агентлиги ўз манбаларига таяниб Apple 2024 йилга келиб автомобил бозорига чиқишни режалаштираётгани тўғрисида хабар қилганди.
Мавзуга оид
11:30 / 10.06.2026
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
18:12 / 09.06.2026
Тезкор iOS 27 ва Siri чат-бот сифатида — Apple тақдимоти
22:14 / 28.05.2026
iPhone ўғриларидан ҳимояланишнинг янги усули ишлаб чиқилмоқда
18:27 / 08.05.2026