Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маскнинг бойлиги бир ҳафтада 11,5 млрд долларга кўпайди
Бир ҳафта давомида ҳаммадан кўра кўпроқ бойиган 10 нафар миллиардернинг бойлиги миқдори жами 74 млрд долларга кўпайди.
Ушбу ҳафтада технология компанияларининг акциялари нархи кўтарилди, деб ёзади Forbes.
Нашрнинг ёзишича, 29 январдан 5 февралгача Tesla асосчиси Илон Маскнинг бойлиги 11,5 млрд долларга ошди. Tesla акциялари нархи бир ҳафта ичида 7,4 фоизга ўсди.
Google асосчилари Сергей Брин ва Ларри Пейжнинг бойлиги мос равишда 10,4 ва 10 млрд долларга кўпайди. Alphabet акциялари нархи ҳафта мобайнида 14 фоизга кўтарилди.
Amazon акциялари нархи қимматлашиши эвазига дунёнинг энг бой одами Жефф Безоснинг бойлиги бир ҳафтада 7,7 млрд долларга ошди.
Pinduoduo платформаси асосчиси хитойлик Колин Чжэн Хуаннинг бойлиги компания акциялари нархи 18 фоизга ўсганидан сўнг 10,7 млрд долларга кўпайди. Pinduoduo Хитойда борган сари оммалашиб бормоқда ҳамда Alibaba ва JD.com каби гигантлар билан рақобатлашмоқда, дея қайд этади Forbes USA.
Бойлиги бир ҳафта ичида ҳамманикидан кўпроқ ўсган миллиардерлар рўйхати қуйидагича:
1. Илон Маск — 184,3 млрд (+11,5 млрд);
2. Колин Чжэн Хуан — 69,1 млрд (+10,7 млрд);
3. Ларри Пейж — 90,8 млрд (+10,4 млрд);
4. Сергей Брин — 88,1 млрд (+10 млрд);
5. Жефф Безос — 194,7 млрд (+7,7 млрд);
6. Цин Инлин (Muyuan Foodstuff раиси) — 31,8 млрд (+5,1 млрд);
7. Цзян Жэншэн (Zhifei раиси) — 27,3 млрд (+5,1 млрд);
8. Ма Хуатен — 70,8 млрд (+4,7 млрд);
9. Чжан Юн (Haidilao раиси) — 30,3 млрд (+4,5 млрд);
10. Ларри Эллисон (Oracle ҳаммуассиси) — $89,2 млрд (+$4,3 млрд)
Мавзуга оид
21:42 / 12.06.2026
Илон Маск — инсоният тарихидаги биринчи триллионер
16:26 / 12.06.2026
Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиш арафасида: SpaceX акциялари сотувга чиқяпти
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
08:50 / 12.06.2026