09:00 / 08.02.2021
4233
Реклама

Boulevard Business Center – ишонч ва муваффақият рамзи

Ташқи фасад кўринишнинг ўзига хос меъморчилиги Boulevard Business Center'нинг функционал ва технологик эканлигини акс эттириб туради.

Boulevard – бу Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги замонавий ва функционал ишбилармонлик маркази. Бизнес маркази икки қаватли бўлиб, унда офис ва тижорат бинолари жойлашган. Пойтахт ишбилармонлик ҳаётининг марказида жойлашган фойдали манзил сизга мамлакатнинг энг йирик молия маркази, халқаро даражадаги меҳмонхоналар, конгресс холл, шунингдек, етакчи банклар ва халқаро ваколатхоналар офислар ёнида фаолият олиб бориш имкониятини яратади. Шу каби барча жиҳатлар шубҳасиз, компаниянгиз мижозлари ва шериклари томонидан алоҳида эътироф этилади.

Boulevard бизнес маркази ўзига хос футуристик ташқи меъморлиги сабаб Tashkent City халқаро ишбилармонлик марказининг бошқа бинолари орасида алоҳида ажралиб туради. Марказ катта майдонга эга бўлмаса-да ўзининг маҳобати билан атрофдагилар нигоҳини жалб этади. Икки қаватли бино 4000 квадрат метр майдонни эгаллайди. Бизнес марказидаги ҳар бир квадрат метр пухта лойиҳаланган.

Бизнес марказининг биноси ностандарт кўринишга эга, металл фасад учбурчак призмага ўхшайди. Фасад асосини ойна ва металл панеллар асосида яратилган график безаклар ташкил этади. Металл қопламалар мустаҳкамлик, ишонч ва чексизликни билдиради.

Бизнес маркази биносининг асосий ранги нейтрал сокин кулранг бўлиб, у бинога ишбилармонлик муҳитини бахш этган. Бинонинг меъморий концепцияси объектнинг мавқейи ва салобатидан дарак беради. Шу сабаб Boulevard Business Center функционаллик, қулайлик ва маҳобатни қадрлайдиганлар учун идеал танлов бўлади.

Ягона маълумот маркази: +99871 202-22-22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳкўчаси томон йўл.

Сайт: dreamcity.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top