Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Латвияда "Россия-РТР" телеканали намойиши тақиқланди
Маълум қилинишича, 15 февралдан Латвия ҳудудида "Россия-РТР" ретрансляция қилиниши бир йил муддатга тақиқланди.
Латвия электрон оммавий ахборот воситалари бўйича миллий кенгаши (ЭОАВМК) мамлакат ҳудудида "Россия-РТР" телеканалининг ретрансляция қилинишини тақиқлади. Бу ҳақда кенгаш раиси Ивар Аболинш маълум қилди.
Маълум қилинишича, 15 февралдан Латвия ҳудудида "Россия-РТР" ретрансляция қилиниши бир йил муддатга тақиқланди.
"Биз ўз ахборот маконимизни ҳимоя қилмоқдамиз, ҳимоя қилганмиз ва ҳимоя қиламиз", - деб ёзган Аболинш Twitter саҳифасида.
ЭОАВМКнинг билдиришича, телеканалнинг 2020 йил 10 июлда намойиш этилган "60 дақиқа" кўрсатувида айтилган гапларни низо қўзғатувчи деб баҳолаш мумкин. Ўшанда кўрсатув давомида Украина террорчи давлат, унинг собиқ президенти Пётр Порошенко эса террорчи деб аталган.
Мавзуга оид
10:03 / 11.07.2026
Россияда BMW рухсатсиз йиғилаётгани айтилди
09:19 / 11.07.2026
Россия Азов-Дон канали орқали кемалар ҳаракатини чеклади
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
11:50 / 10.07.2026