Ўзбекистонда миттилик касалига чалинган 42 кишига пенсия тўланмоқда - Пенсия жамғармаси
Пенсия жамғармаси матбуот хизмати пенсия жамғармаси ҳисобида туриб миттилик (пакана) касаллигига чалинган шахслар имтиёзли пенсияга чиқиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.
Маълум қилинишича, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасида, гипофизар миттилик касалига чалинганлар (лилипутлар) ва гавда тузилишида мутаносиблик бузилган паканалар, эркаклар иш стажи камида 20 йил ва аёллар иш стажи камида 15 йил бўлган тақдирда умумий пенсияга чиқиш ёшини 15 йилга қисқартирган ҳолда имтиёзли равишда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши назарда тутилган (эркаклар – 42 ёшдан, аёллар – 25 ёшдан).
Бугунги кунда, миттилик касалига чалинган 42 нафар фуқароларга (шундан: эркаклар 17 нафар, аёллар 25 нафар) умумий белгиланган пенсия ёшидан 15 йил олдин имтиёзли пенсия тайинланиб тўланмоқда.
Булар республика бўйича қуйидагича: Тошкент шаҳри – 9 нафар, Бухоро вилояти – 7 нафар, Наманган вилояти – 5 нафар, Фарғона вилояти – 5 нафар, Андижон вилояти – 4 нафар, Самарқанд вилояти – 3 нафар, Хоразм вилояти – 3 нафар, Сурхондарё вилояти – 2 нафар, Тошкент вилояти – 2 нафар, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида – 1 нафар.
Қонуннинг 7-моддасида, умумий асосларда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар 60 ёшга тўлганда иш стажи камида 25 йил ва аёллар 55 ёшга тўлганда иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўлиши назарда тутилган.
Мавзуга оид
11:03 / 08.06.2024
Путин ишлаётган фуқароларга пенсия индексациясини қайтаришни таклиф қилди
21:54 / 01.05.2024
Энг кам пенсиялар минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди
13:18 / 04.05.2021
2022 йил 1 июлдан пенсия тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки ID-карта талаб этилади
16:57 / 15.04.2021