Чинозда 1 килограммдан ортиқ марихуана олиб юрган шахс қўлга олинди
Чиноз туманида 1 килограммдан ортиқ марихуана олиб юрган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармаси Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган фуқаро Б.А. Чиноз тумани “Сутчилар” маҳалласи ҳудудида мақсадсиз юрган вақтида гумонланиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Шу вақтда унинг ўнг қўлида бўлган қора рангли целлофан пакет ичида вазни 1 килограмм 140 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, у ушланган.
Ҳолат юзасидан фуқаро Б.А.га нисбатан Чиноз тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
13:30 / 09.10.2024
Гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш давлат комиссияси ваколатлари белгиланди
11:50 / 09.10.2024
Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан тарқатиш ҳолатлари фош этилди
14:30 / 05.10.2024
Тошкентнинг икки туманида гиёҳвандлик моддаси сақлаб келганлар ушланди
15:58 / 03.10.2024