Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британияда коронавируснинг яна иккита янги мутацияси аниқланди
Бристолда топилган вирус штамми "хавотирга солувчи" деб ҳисобланмоқда.
Британиялик мутахассислар мамлакат ҳудудида коронавируснинг яна иккита янги мутациясини аниқлашди, деб хабар бермоқда Sky News телеканали.
Бристолда топилган вирус штамми "хавотирга солувчи" деб ҳисобланмоқда.
Телеканалнинг маълумот беришича, у ҳам анча юқумли, аммо мутация унга иммунитетга қарши курашиш имконини беради. Бу эса вирус қайсидир даражада вакцинага ҳам қаршилик кўрсатиши мумкинлигини билдиради.
Ливерпулда аниқланган иккинчи вариант эса "ўрганилиш босқичида" эканлиги айтилмоқда. Аммо аниқланган ҳар икки вариантнинг хусусияти Жанубий Африка штамми билан ўхшаш, дейилади Sky News хабарида.
Шу билан бирга, Буюк Британияда “Жанубий Африка штамми”ни юқтириш билан боғлиқ 147та ҳолат қайд этилган.
Мавзуга оид
18:58 / 09.07.2026
McLaren афсонавий V8 суперкарининг якуний версиясини тақдим қилди
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026