Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Пойтахт» бизнес мажмуаси ва «Малика» савдо маркази хусусийлаштирилади
Давлат активларини бошқариш агентлигига инвесторлар учун жозибадор бўлган 12та объектни, шунингдек, 18 корхонадаги давлат улушини сотиш вазифа қилиб берилди.
Президент Шавкат Мирзиёев давлат дастурида режалаштирилган вазифалар бўйича ўтказилаётган селекторда йиллар давомида муаммо бўлиб келган хусусийлаштириш ва ишсизлик масалаларига алоҳида тўхталди.
«Вилоят ва туман ҳокимлари томонидан деҳқончилик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга суғориладиган ерлардан 10 сотихдан 1 гектаргача ер ажратиш бошланди. Ушбу жараёнларда адолат ва ҳалоллик бош мезон бўлиши, буни Бош прокурор Йўлдошев шахсан назоратга олиши зарур.
- Бунда, жорий йилда Камалов (Қорақалпоғистон) – 72 минг нафар, Абдураҳмонов (Андижон) – 220 минг, Зарипов (Бухоро) – 82 минг, Солиев (Жиззах) – 131 минг, З.Мирзаев (Қашқадарё) – 162 минг, Турсунов (Навоий) – 60 минг, Абдураззоқов (Наманган) – 200 минг, Турдимов (Самарқанд) – 160 минг, Боболов (Сурхондарё) – 85 минг, Ғ.Мирзаев (Сирдарё) – 62 минг, Д.Ҳидоятов (Тошкент) – 110 минг, Бозоров (Фарғона) – 240 минг, Эрманов (Хоразм) – 75 минг нафар фуқаролар бандлигини таъминлайди.
Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ажратилаётган 6 триллион сўмлик кредитлардан самарали фойдаланиш мақсадида тижорат банклари раҳбарлари жорий йил 1 мартга қадар жойларда янги «маҳаллабай ишлаш» тизимини йўлга қўйиш орқали ҳар бир маҳалланинг «ўсиш нуқталари»дан келиб чиқиб, тадбиркорлик салоҳиятини ошириш дастурини тасдиқласин.
Самарқандга – 625 млрд сўм, Наманган ва Фарғонага – 550 млрд сўмдан, Андижон, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразмга – 500 млрд сўмдан, Қорақалпоғистонга – 440 млрд сўм, Бухоро ва Тошкент вилоятига – 400 млрд сўм, Навоий ва Жиззахга – 300 млрд сўм, Сирдарёга – 270 млрд сўм, Тошкент шаҳрига – 180 млрд сўм ажратилади.
[Бош вазир ўринбосари] Қўчқоров, [Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбари] Ортиқов март ойи якунига қадар «Пойтахт» бизнес мажмуаси, 46 гектар ҳудудга эга «Белдирсой» ва 76 гектар майдонли «Чорвоқ» дам олиш маскани, пойтахт марказидаги 4 гектарли йирик савдо комплекси (Малика) каби инвесторлар учун жозибадор бўлган 12та объект сотилишини таъминлаши зарур.
Ортиқов апрел ойида «Кварц», «Жиззах пластмасса», «Кафолат суғурта» каби 18та корхоналардаги давлат улушини сотиб, жорий йилнинг биринчи ярмига қадар бюджетга 1 триллион сўм тушум қилиши шарт», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
16:59 / 24.04.2026
13 та туман ҳокимига интизомий чора кўрилади
16:21 / 24.04.2026
Президент қатор ҳокимларни танқид қилди
15:45 / 19.02.2026