Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия соғлиқни сақлаш вазирлигига Google билан ҳамкорлик қилиш тақиқланди
Google ва мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида ўтган йил ноябрда эълон қилинганди.
Фото: DPA
10 феврал куни Мюнхен суди Германия соғлиқни сақлаш вазирлигига Google билан ҳамкорлик қилишни тақиқлади. Қайд этилишича, Google орқали "коронавирус" сўзи қидирувга берилганида Германия соғлиқни сақлаш вазирлиги сайти қидирув натижаларида биринчи ўринда турмаслиги лозим.
Бу қарор қабул қилинишига NetDoktor портали эгаси бўлган Burda концернининг даъвоси сабаб бўлди. Мазкур портал саломатлик билан боғлиқ мавзудаги мақолаларни чоп этиш орқали пул топади. NetDoktor порталининг билдиришича, Google Германия соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликни бошлаганидан сўнг порталдаги рекламаларга кириш сони ва бунинг ортидан келадиган даромад камайиб кетган.
Даъвони кўриб чиққан судя компанияни ҳақ деб топди ва ушбу ҳолат тиббий мавзуда ёзадиган жиддий порталларни бозордан сиқиб чиқариши ҳамда фикрлар хилма-хиллигини чеклаши хавфи мавжуд деб эътироф этди. Эндиликда Google Германия соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликни тўхтатишига тўғри келади.
Google вакиллари эса бу фикрга қўшилмаяпти. Қидирув сайтида маълум бир касалликка оид сўров берилганида соғлиқни сақлаш вазирлиги сайти чиқиши бошқа сайтларнинг манфаатига зиён етказмайди, дея таъкидлади Google компаниясининг Германиядаги ваколатхонаси раҳбари Филипп Юстус.
"Қидирув натижаларида Германия соғлиқни сақлаш вазирлиги сайти бошқа сайтлар билан бирга кўрсатилади", деб ёзди у.
Google ва мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида ўтган йил ноябрда эълон қилинганди.
"Саломатлик билан боғлиқ мавзуларни қидирганлар ҳукумат сайтига кириши керак", - деганди ўшанда соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпан.
Шпаннинг сўзларига кўра, интернетда ўлимга олиб келувчи ёлғон ахборотлар жуда кўп тарқалади.
Германия соғлиқни сақлаш вазирлиги суд қарорини маълумот учун қабул қилишини билдирди.
"Суд қарори баҳоланганидан сўнг вазирлик кейинги қадамларни белгилайди. Суд қарори саломатлик билан боғлиқ мавзуларда ахборот берадиган миллий портал мундарижасига таъсир кўрсатмайди", - деди соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили.
Мавзуга оид
09:52 / 23.05.2026
Зеленский: Украина позицияси анча кучайди
12:48 / 19.05.2026
“Яхши фойда бўлмаса, ташлаб кетадиганлардан эмасмиз” – Германия элчиси
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
09:26 / 07.05.2026