Иқтисодиёт | 19:42 / 11.02.2021
3025
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 2030 йилгача умумий қуввати 5 минг мегаватт бўлган қуёш электростанциялари ишга туширилади

2030 йилгача Ўзбекистонда умумий қуввати 5000 мегаваттлик қуёш электр станциялари, 3000 мегаватт қувватга эга шамол электр станциялари ишга туширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида «Иссиқлик электр станциялари» АЖ техник бошқармаси бошлиғи Ойбек Зоҳидов маълум қилди.

2020 йилда Ўзбекистонда электр энергия ишлаб чиқариш режадаги 58,4 млрд киловатт ўрнига 60,7 млрд киловатт электр энергия ишлаб чиқарилган. Бу режага нисбатан 103 фоизга бажарилган ҳисобланади. 2021 йилда 56,7 млрд киловатт электр энергия ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

«Дунёда энергоресурслар чекланган, энергоресурсларни тежашимиз керак. Тизимдаги асосий ускуналар 25-30 йил аввал ўрнатилган бўлиб, ишлаб чиқиш самарадорлиги жуда паст. Босқичма-босқич энергосамарадор ускуналар йўлга қўйилмоқда.

Энергетика вазирлиги келажакда муқобил энергия турларидан фойдаланишни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. 2030 йилгача Ўзбекистонда 5000 мегаватт қуёш электр станциялари, 3000 мегаватт шамол электр станциялари ишга туширилади», деган Ойбек Зоҳидов.

Муқобил энергия турларига ўтиш орқали ёқилғи захиралари иқтисод қилиниши, натижада нархлар пасайиши юзага келиб, истеъмолчилар учун ҳам енгиллик яратилиши қайд этиб ўтилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид