09:54 / 11.02.2021
4478

Ўзбекнефтгаз”: Россия экспорт ва инвестицияларни суғурта қилиш агентлиги (“ЭКСАР”) раҳбарияти билан музокара ўтказилди

“ЭКСАР” АЖ Бош директори Никита Гусаковнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида миллий операторнинг геологик-қидирув ва бурғилаш ишлари ҳажмини ошириш режалари, Россияда ишлаб чиқарилган моддий-техник ресурсларни сотиб олиш ва ҳамкорликнинг бошқа долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар нефть-газ соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг долзарб масалаларини, хусусан, углеводород ишлаб чиқаришни кўпайтириш дастурининг иккинчи босқичини молиялаштириш учун кредит маблағларини экспорт суғуртаси билан таъминлаш ва 2021 йилда бурғилаш ва қидирув ишларини амалга оширишда қилинадиган ишлар хусусида келишиб олдилар.

Ушбу тадбирларнинг амалга оширилиши Ўзбекистон Республикасида нефть ва газ қазиб олишни жадаллаштиришга асос бўлади.

Таъкидлаш жоиз, “ЭКСАР” АЖ “РЭЦ” АЖ ва “РОСЭКСИМБАНК” АЖ билан биргаликда Россия экспорт маркази гуруҳига кирувчи экспорт кредити ва инвестицияларни суғурталаш бўйича етакчи агентликлардан бири ҳисобланади, шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг узоқ муддатли ҳамкори ҳисобланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

Top