Жаҳон | 18:26 / 11.02.2021
6116
2 дақиқада ўқилади

ЕИ Россияга қарши янги санкциялар киритиш масаласини муҳокама қилишни бошлади

Манбаларнинг маълумот беришича, муҳокамаларда ЕИ мамлакатларининг Брюсселдаги элчилари иштирок этган.

Фото: DPA

Евроиттифоқ Алексей Навалний билан боғлиқ вазият туфайли Россияга нисбатан янги санкциялар жорий этиш масаласини муҳокама қилишга киришди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

 Манбаларнинг маълумот беришича, муҳокамаларда ЕИ мамлакатларининг Брюсселдаги элчилари иштирок этган.

“Ҳеч қайси давлат Россияга нисбатан янги санкциялар киритилишига қаршилик билдирмади”, деган агентлик билан суҳбатлашган дипломатлардан бири.

 23 ва 31 январ кунлари Россияда Алексей Навалний ва бошқа сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлаш бўйича норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Бунга даволанишдан сўнг Германиядан Россияга қайтган мухолифатчининг ҳибсга олиниши сабаб бўлди.

 2 феврал куни Москванинг Симоновский суди Алексей Навалнийга нисбатан 3,5 йилни умумий тартибдаги колонияда ўташ жазосини тайинлади.

Россия Навалнийни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган митингда қатнашгани сабабли Германия, Польша ва Швециянинг уч нафар дипломатини мамлакатдан чиқариб юборишини эълон қилди. Бунга жавобан юқоридаги давлатлар россиялик дипломатларнинг чиқариб юборилишини маълум  қилди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид