Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониядаги зилзила оқибатлари: 30 киши жароҳатланди, бир миллионга яқин хонадон электрсиз қолди
Зилзиладан сўнг Японияда бир нечта электр станцияси ўчириб қўйилди.
Японияда содир бўлган кучли зилзила оқибатида камида 30 киши жароҳатланди. Бу ҳақда The Japan Times хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Мияги ва Фукусима префектураларида яшовчилар жабр кўрган бўлиб, уларнинг жароҳатлари қай даражада жиддийлиги ҳақида маълумот берилмаган.
Шунингдек, мамлакатда 950 мингта уй электр таъминотисиз қолганлиги маълум қилинмоқда. Зилзиладан сўнг Япониядаги бир нечта электр станцияси ўчириб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, 13 феврал куни Японияда рихтер шкаласи бўйича 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила маркази Фукусима префектураси ҳудудидаги Тинч океани ҳавзаси бўлгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026