Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонга нефть ва газ маҳсулотлари экспортини кенгайтириш бўйича келишув имзоланди
«Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Покистоннинг «AKD Group» корпорацияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.

«AKD Group» ва «Ўзбекнефтгаз» ўртасида Покистонга нефть ва газ маҳсулотларини етказиб беришни ташкил этиш борасида музокаралар ўтказилган.
Учрашув якунида «AKD Group» ва «Ўзбекнефтгаз» ўртасида экспорт масалалари бўйича икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга оид қатор келишувлар имзоланган.
Маълумот учун, «AKD Group» инвестиция корпорациясига 1973 йилда асос солинган. Ҳозирда ушбу компания кўчмас мулк, воситачилик ва молиявий хизматлар, табиий ресурсларни қазиб олиш ва ахборот-коммуникация технологиялари каби соҳаларда фаолият кўрсатади.
Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида экспортни қисқартириб, газни аҳоли эҳтиёжларига йўналтириш бўйича кўрсатмалар берилганди.
Мавзуга оид
22:54 / 05.03.2026
Покистон-«Толибон» можароси: улар нимани бўлиша олишмаяпти?
14:13 / 02.03.2026
Покистонда АҚШ ва Исроилга қарши намойишлар: 23 киши ҳалок бўлди
21:02 / 01.03.2026
Афғонистон Покистон билан тўқнашувлар давомида 400 нафардан ортиқ ҳарбийларини йўқотди
12:45 / 01.03.2026