Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Эрон Ҳинд океанида ҳарбий машғулотлар бошлади
Аввалроқ Эрон армияси матбуот хизмати 16 февралдан биргаликдаги ҳарбий машғулотлар бошланишини хабар қилганди.
Ҳинд океанининг шимолий қисмида Эрон ва Россия биргаликда ҳарбий-денгиз машғулотларини бошлади. Бу ҳақда Россиянинг Теҳрондаги элчихонаси пресс-атташеси Максим Суслов маълум қилди.
"Машғулотлар бугундан бошланди. Буни тасдиқлаймиз", - деди у.
Аввалроқ Эрон армияси матбуот хизмати 16 февралдан биргаликдаги ҳарбий машғулотлар бошланишини хабар қилганди.
2019 йил декабрда Эрон, Россия ҳамда Хитой Ҳинд океани ва Ўмон кўрфазида ҳарбий-денгиз машғулотларини ўтказганди. Машғулотлар тўрт кун давом этган.
Мавзуга оид
10:03 / 11.07.2026
Россияда BMW рухсатсиз йиғилаётгани айтилди
09:19 / 11.07.2026
Россия Азов-Дон канали орқали кемалар ҳаракатини чеклади
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
20:34 / 10.07.2026