Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙҲХББ «тонировка» тўлови икки баробар арзонлашгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси «тонировка» учун тўловлар икки баробар арзонлашгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар асоссиз экани, тўлов миқдори ўзгармаганини маълум қилди.
Ўзбекистонда автотранспорт воситаларининг ойналарини қорайтириш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тартибга солинади.
«Ушбу қарор талаблари айни вақтда амалда бўлиб, ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлар асоссиз маълумот ҳисобланади», – дейилади ЙҲХББ ахборотида.
Бошқарма интернетдаги норасмий каналлар эгаларидан тасдиқланмаган ва ҳуқуқий асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўраб, асоссиз ва ёлғон маълумот тарқатганлик учун жавобгарлик борлигини эслатган.
Эслатиб ўтамиз, юқоридаги қарорнинг амалдаги таҳририга кўра, М1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари (бир йилга) —
орқа ён ойналар бўйича:
- жисмоний шахслар учун – 5 БҲМ (1 225 000 сўм);
- юридик шахслар учун – 10 БҲМ (2 450 000 сўм);
- Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун – 20 БҲМ (4 900 000 сўм);
орқа ва олд ён ойналар бўйича:
- жисмоний ва юридик шахслар учун – 50 БҲМ (12 250 000 сўм);
- Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун – 80 БҲМ (19 600 000 сўм) этиб белгиланган.
Маълумот учун, 2019 йилнинг 5 ойида «тонировка» учун 31 мингдан ортиқ, 2020 йил давомида 50 мингдан ортиқ рухсатнома берилган. Бунинг учун жами 300 млрд сўмдан ортиқ маблағ ундирилган.
Мавзуга оид
09:13 / 06.03.2026
Хорижий автоуловлар учун “тонировка” бўйича янги тартиб жорий этилди
15:45 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
14:02 / 29.03.2025
“Тонировка” учун жарима: нима ўзгаряпти?
16:22 / 09.07.2024