Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ёш тадбиркор» ёшлар стартапларини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Стартап ва инвестор» лойиҳасини бошлади
Ўзбекистонда ёшларнинг инновацион ғояларини амалиётга жорий қилишга кўмаклашиш мақсадида «Стартап ва инвестор» лойиҳаси ташкил этилмоқда.
Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш марказидан маълум қилишларича, лойиҳа – ёшларга тажрибали мутахассислардан лойиҳа яратиш бўйича билим олиш, ўзи яратган лойиҳа тақдимотини ўтказиб инвестор жалб қилиш, мамлакатнинг иқтидорли ва ёш стартапчиларининг тақдимотлари билан танишиш, нетворкинг, қизғин муҳокамаларда иштирок этиб ўз фикрини баён қилиш каби имкониятларни тақдим этади.
«Лойиҳа ўз стартапини ривожлантирмоқчи бўлган ёшларга, самарали лойиҳа излаётган инвесторларга, стартап соҳасида таълим олмоқчи бўлганларга ҳамда стартап соҳасида ўз тажрибасини ёшларга тақдим этмоқчи бўлган экспертлар учун фойдали», – дейилади расмий релизда.
«Стартап ва инвестор» лойиҳаси 20 феврал куни соат 14:00да Ёшлар ишлари агентлиги пресс-клуб залида старт олади.
Ариза топшириш бепул; бунинг учун ушбу ҳавола орқали онлайн анкета тўлдириш лозим.
Мавзуга оид
11:10 / 01.07.2026
Ўзбекистон аҳолисининг 38,5 фоизи ҳали 20 ёшга тўлмаган
12:54 / 30.06.2026
Шавкат Мирзиёев фаол ёшлар билан учрашди
10:00 / 09.06.2026
Энг яхши AI стартаплар Президент соврини учун курашади
08:38 / 02.06.2026