Ўзбекистон | 07:46 / 20.02.2021
7257
1 дақиқада ўқилади

20 февраль куни Ўзбекистонда нам ва салқин об-ҳаво бўлади 

20 февраль кундуз куни Ўзбекистонда нам ва салқин об-ҳаво бўлади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилди.

Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ҳудудларнинг баъзи жойларида кучли бўлади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Ҳарорат февраль ойи учун меъёрий қийматларга яқинлашади ва 8-13 даража илиқни, шимолда 0-5 даража илиқни ташкил этди.

Пойтахтда ҳаво булутли бўлади, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-10 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7 даража илиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид