Тинимсиз ёмғирлар оқибатида Индонезия пойтахтида сув тошқинлари содир бўлди
Қутқарувчилар шаҳарнинг сув сатҳи 1,8 метргача кўтарилган жанубий ва шарқий ҳудудларидан 13 мингдан ортиқ кишини эвакуация қилишди.
Муссон ёмғирлари оқибатида Индонезия пойтахти Жакарта сув тошқинларидан жабр кўрди.
"Ёмғир тинди, аммо Жакарта оқиб келаётган сувни бартараф этишига тўғри келади. Бахтимизга, марказга зарар етмайди ва одамлар сув пасайганидан кейин ўз ишларига қайтишлари мумкин бўлади", - деди Жакарта губернатори Анис Басведан.
#banjir: A video from Kemang area, South Jakarta. The water level is quite high, it's deep enough to drown all parked cars. Stay safe! (video credits: Instagram @ferry_sunu) #SEATodayNews pic.twitter.com/CebSPKHmlo
— SEA Today News (@seatodaynews) February 20, 2021
Қутқарувчилар шаҳарнинг сув сатҳи 1,8 метргача кўтарилган жанубий ва шарқий ҳудудларидан 13 мингдан ортиқ кишини эвакуация қилишди. Шаҳарда йигирмага яқин эвакуация маркази ташкил қилинди.
Синоптикларнинг тахминларига кўра, яқин кунларда ҳудудда ушбу мавсумдаги энг кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ёмғирлар мавсуми феврал охиригача давом этади.
Мавзуга оид
14:10 / 30.09.2024
Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида маслаҳатлашувлар қўмитаси ташкил этилади
19:45 / 29.09.2024
Непалда сўнгги 50 йилликдаги энг кучли ёмғирлар кузатилмоқда — фотосуратлар
21:11 / 17.09.2024
“Кўп нарса молиялаштиришга боғлиқ” — Тошкентни тошқинлардан қутқариш режаси тайёрланмоқда
15:07 / 04.09.2024