Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электрон тижоратни бошқариш бўйича ягона ахборот платформаси ишга туширилади
Электрон савдо иштирокчиларини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш, шунингдек, харидорнинг шахсий кабинетини очиш мақсадида 2021 йил 1 сентябрга қадар «E-trade» ягона ахборот платформаси яратилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Электрон тижорат маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Белгиланишича, янги қонун лойиҳаси электрон тижоратни амалга оширувчи шахсларни ҳисобга олиш ва электрон тижорат орқали товарларни сотиб олувчи истеъмолчилар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиш, шунингдек, электрон тижоратнинг норасмий сектори ривожланиши оқибатида солиқ базаси яширилишининг олдини олишга қаратилган.
2021 йил 1 апрелдан бошлаб:
- хўжалик юритувчи субъектлар (электрон шаклда хизматларни амалга оширувчи чет эл юридик шахслари бундан мустасно) томонидан электрон савдо бошлангани ҳақида солиқ органларини хабардор қилиш тартиби жорий этилади. Бунда белгиланган тартиб-тамойиллар доирасида хўжалик юритувчи субъектларга махсус рақамли код тайинланади ва бу код аниқлаш инструменти бўлиб хизмат қилади.
- товар-моддий бойликларни олиш учун электрон шартномалар, товар-транспорт юк хатлари ва ишончномаларни расмийлаштириш мажбурияти билан амалга ошириш;
- сотувчи ва юк ташувчилар томонидан товар-кузатув ҳужжатларини «Юк ташиш мониторинги» ахборот платформасида рўйхатдан ўтказиш орқали амалга ошириш.
2021 йил 1 сентябрга қадар электрон тижорат субъектларининг Миллий реестри базасида «E-trade» электрон тижоратни бошқариш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи ягона ахборот платформасини яратиш:
- электрон савдо иштирокчиларини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш;
- харидорнинг шахсий кабинетини очиш.
Шунингдек, электрон тижорат соҳасида фаолият юритувчи ёш тадбиркорларга солиқларни кечиктириб, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилади.
Маълумот учун, ушбу қонун лойиҳаси «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Мавзуга оид
20:16 / 23.04.2026
Бонд омборлари очилади: смартфонлар ва кийим-кечаклар арзонлайдими? — ИЛМА вакили билан суҳбат
18:01 / 15.04.2026
Ўзбекистонга смартфон ва ноутбуклар импортининг янгича канали очилади
09:09 / 14.04.2026
Ўзбекистонда электрон тижорат учун бонд омборлари ташкил этилади
19:21 / 09.04.2026