Жаҳон | 21:06 / 22.02.2021
6877
1 дақиқада ўқилади

Япония бош вазири ўғли вазирлик вакиллари билан овқатлангани учун парламентда кечирим сўради

Сэйго Суга ва унинг ҳамкасблари вазирликнинг 11 нафар вакили билан бирга овқатланган ва улар учун ҳам пул тўлаган.

Япония бош вазири Ёсихидэ Суга / Фото: asahi.com

Япония бош вазири Ёсихидэ Суга Tohokushinsha Film продюсерлик компанияси ходими бўлган ўғли Сэйго Суга ички ишлар ва коммуникация вазирлиги вакиллари билан бирга овқатлангани учун парламентдаги дебатлар чоғида узр сўради.

"Ўғлим мансабдорларнинг ахлоқ кодексини бузишларига сабабчи бўлгани учун кечирим сўрайман", - деди ҳукумат раҳбари.

Kyodo агентлигининг хабар беришича, 2020 йилда Сэйго Суга ва унинг ҳамкасблари вазирликнинг 11 нафар вакили билан бирга овқатланган ва улар учун ҳам пул тўлаган.

Ички ишлар ва коммуникация вазирлиги продюсерлик компаниялари фаолияти учун лицензия беради. Шу тарзда, мансабдорлар манфаатдор шахслардан совға олишни тақиқловчи ахлоқ кодексини бузишган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид