Япония ҳукумати коронавирусга қарши эмлаш учун вакцина етишмаётганини маълум қилди
Японияда эмлаш кампанияси ўтган ҳафтада бошланганди. Бош вазир Ёсихидэ Суганинг маълум қилишича, биринчи навбатда тиббиёт ходимлари эмланади.
Японияда Pfizer вакцинаси етишмаслиги сабабли кекса ёшдагиларни эмлаш аввал режалаштирилганидан кўра секинроқ амалга ошади. Бу ҳақда маъмурий ислоҳотлар вазири Таро Коно маълум қилди, деб хабар берди Kyodo агентлиги.
Вазирнинг билдиришича, Pfizer компанияси қўшимча ишлаб чиқариш қувватларини ўрнатаётганлиги сабабли май ойига қадар вакцина чекланган миқдорда етказиб берилади. Шу сабабли эмлаш мамлакатнинг айрим ҳудудларида ва маълум бир ёш гуруҳлари учун ўтказилади.
Японияда эмлаш кампанияси ўтган ҳафтада бошланганди. Бош вазир Ёсихидэ Суганинг маълум қилишича, биринчи навбатда тиббиёт ходимлари эмланади.
Вазирлар маҳкамасининг бош котиби Кацунобу Катонинг сўзларига кўра, агарда махсус шприцлар етарлича миқдорда сотиб олинмаса Pfizer вакцинасининг бир қисмини ташлаб юборишга тўғри келади.
Битта ампулада олти доза вакцина бўлади. Оддий шприц ёрдамида беш доза вакцина тортиб олинади, олтинчи дозани эса фақат махсус шприц ёрдамида тортиб олиш мумкин.
Мавзуга оид
12:00 / 24.10.2024
Япония ТИВ раҳбари Эронни вазминликка чақирди
20:08 / 19.10.2024
Япониялик эркак бош вазир қароргоҳига бостириб киришга уринди
11:40 / 19.10.2024
Японияда биринчи марта 50 йилдан ортиқ ишлаётган АЭС реактори фаолиятига рухсат берилди
12:50 / 12.10.2024