Фан-техника | 16:00 / 23.02.2021
12514
7 дақиқада ўқилади
Реклама

Профессионал сураткаш Samsung Galaxy S21 камерасидан фойдаланиш тажрибаси ҳақида

Тажрибали сураткаш Феруз Рустамов Samsung Galaxy смартфонларидаги камералар “ўйин қоидалари”ни ўзгартиришини тушунтиради.

Смартфон камераси профессионал сураткашнинг қўлига тушганида нималар юз беради? Жавоб қисқа: ранглар, услублар ва ижод жараёнининг «портлаши».

Онлайн ҳудудда @ruztamo ники остида таниқли бўлган Феруз Ўзбекистоннинг энг талабгор сураткашларидан бири сифатида Galaxy S21 Ultra камерасини тестдан ўтказди. Ранг-баранг тасвирларни яратиш борасида катта тажрибага эга бўлиб, қурилмадаги ижод учун мўлжалланган воситалардан илҳомланган ҳолда ўзининг профессионал фотоаппаратини инновацион смартфонга алмаштирди. Феруз ўз ватани ҳақида кадрлар туркумини тайёрлаб ва ҳар бир кадрнинг тафсилотлари ҳақида гапириб берди. Шунингдек у, Galaxy S21 Ultra смартфони камерасидан фойдаланиш тажрибаси билан ўртоқлашиб, смартфонда ўзига ёқиб қолган воситалар ҳақида ҳам сўз юритди.

– Сиз Samsung Galaxy смартфонларининг мухлисисиз, ҳозир Galaxy Note 20 Ultra қурилмасидан фойдаланяпсиз. Бу борадаги тажрибангиз ҳақида гапириб берсангиз, яъни сизга сураткаш сифатида смартфондан фойдаланганда нима муҳим? Ўзингиз учун Galaxy S21 Ultra смартфонида нималарни топдингиз ва баҳоладингиз?

– Мен камеранинг техник тафсилотлари ва созланмалари ҳақида узоқ гапиришим мумкин. Galaxy S21 Ultra смартфонида объективларни исталган аниқликда алмаштириш ёки “Стабилизация” режимидан фойдаланиш мумкинлиги ёқди.  Камеранинг барча режимлари ва функциялари олдинги модель билан солиштирганда яхшироқ ишланган. Зум жиддий камчиликсиз янада узоқроқни суратга олади. Дўстларим, зум шунчалик тез-тез керак бўладими, деб сўраб қолишади. Аммо мен сурткаш ва блогер сифатида доим ундан фойдаланаман, шу боис энди юқори сифатли зумсиз смартфонлардан фойдаланишни ҳохламайман Масалан, мана бу фотосуратни яқинда, Тошкентдан ташқарида жойлашган от саройига борганимда олгандим. Ўша куни Чимён узра сузаётган булутлар жуда хушманзара эди, уни акс эттирмасдан иложим йўқ эди – фотосуратни зумдан фойдаланган ҳолда Note 20 Ultra камерасида олдим.

Galaxy S21 Ultra смартфонидаги PRO режимига тўхталишни истардим, шахсан ўзим ундан камдан-кам ҳолларда фойдаландим, чунки камера одатий режимда ҳар қандай шароитларга мослашади ва, у хоҳ тунги пайт бўлсин ёки портрет, тўғри суратни чиқаради, аммо, шубҳасиз мобилограф учун PRO режими зарур. У ижод қилиш учун, ёруғлик билан “ўйнаш” учун ёки узун «видержка»да фотосуратлар олиш учун жуда яхши мос келади. Ҳатто тунги фотосуратларни олишда ҳам мен PRO’ни ишлатганим йўқ, чунки тунги режим автомат тарзда ишга тушади. Смартфон, бир неча сонияга “видержка”дан фойдаланган ҳолда, ҳатто жуда қоронғи жойларда ҳам деталлаштирилган суратларни олиш имконини беради, муҳими кадр авто стабилизация туфайли қўлда суратга олганда ҳам чаплашиб кетмайди. Мана масалан, бир неча сония ичида махсус тайёргарликсиз олинган оқшомги осмон кадри. Бу фотосуратни мен 8-қаватдаги квартирамнинг деразасидан олганман. Ҳар куни кечқурун шу жойдан гўзал оқшом пайтини кузатиш мумкин, агар бу пайтда уйда бўлсам, албатта уни суратга оламан.

– Galaxy S21 Ultra камерасининг турли-туман функцияларини ўзлаштириш қийин бўлмадими?

– Қурилма интерфейси интуитив тарзда тушунарли. Фойдаланилиши осон бўлган Galaxy S21 камерасининг функциялари кўп уриниб ўтирмасдан профессионал кадрларни суратга олиш учун яратилган. Ўрнатилган «стабилизация» функцияси кўп ҳаракат қилмасдан ажойиб видеоларни сўуратга олиш имконини беради. Шунингдек, профессионал видео режимининг муҳимлигини қайд этишни истардим, чунки унда экспозицияни қўлда созлаш мумкин ва у атрофдаги ёруғликка мослаштириладиган оддий режимдан фарқли ўлароқ, «учиб» кетмайди. Клип олишни бошлаётганингизда у сизга учта линзанинг барчасидан кўринишни намойиш этади, шу туфайли сиз бир тегиниш орқали яхши кўринишни танлашингиз мумкин. Мен Galaxy Note 20 Ultra смартфонимдан иккинчи видеокамера сифатида фойдаланаман. Бу махсус ускуналарсиз янада кўпроқ видео контентни яратиш имконини беради. Galaxy S 21 Ultra камералари билан видеоконтент яратиш – бу қўл остингизда бутун бир киномактабга эга бўлишдай бир гап. Бир сўз билан айтганда, бу камералар сизга яхши сураткаш ва режиссёр бўлишга ёрдам беради.

Шунингдек , Galaxy S21 серияси барча даражадаги сураткашлар учун тўғри келишини қайд этишни истардим. Мен учун, профессионал сураткаш ва блогер сифатида, унда фильмлар ва тасвирларни яратиш учун барча зарур нарсалар бор. Ҳатто ўзини фотография соҳасида унчалик дадил ҳис қилмайдиган кишилар учун ҳам кадрлар ва фотосуратлар жуда зўр чиқади. Қурилма ҳақиқатдан ҳам фотография соҳасини ва кино саноатини демократлаштиради.

– Galaxy S21 Ultra смартфонида сизни ҳайратга солган бошқа функциялари борми?

– 8К-видео тасвирининг сифати кишини лол қолдирди. Аммо янада ҳайратда қолдирган нарса – бу  8К Snap – видеодан скриншот бўлди. У 8K видеонинг ўзидан юқори сифатли тасвирни олиш имконини беради. Мен суратга олиш ишларидан бирида камерага олинган фотосурат билан параллел тест ўтказдим. Биз 8K видеодан олинган тасвирни ва камерага олинган тасвирни бир-биридан ажрата олмадик.

Яна менда камеранинг универсаллиги катта таассурот қолдирди. Мен Super Steady билан ҳаракатланишим ва ҳақиқатдан ҳам аниқ кадрларни олишим мумкин. Қурилманинг бу афзалликлари менга энг яхши ижодий ечимларни топишда ёрдам беришига ҳамда мени янги ғояларни амалга оширишга илҳомлантиришига ишончим комил.

– Суҳбатимиз сўнггида фотосуурат билан шуғулланишни ният қилган кишилар учун нималарни маслаҳат берган бўлардингиз?

Шунчаки Galaxy S21 Ultra билан суратга олишни бошланг. Унда ажойиб фотосуратларни яратиш учун зарур бўлган барча воситалар мавжуд. Бу ерда сизни турли техникаларга ўргатадиган ҳамма функциялар бор, шу боис оддий тасвирга олиш ҳам сизга фотосуурат ҳақида кўпроқ билиб олишга ёрдам беради.

Тасвир сифати бўйича кутганимдан ҳам аъло бўлиб чиқди. У нафақат ҳаётимда кўрган ва фойдаланган энг профессионал телефон камерасидир, шунингдек у мени кейинчалик ҳам у билан нималар қилишим мумкинлиги ҳақида ўйлашга илҳомлантирган қурилма ҳисобланади. Масалан, уни дронга ўрнатиш мумкинми? Мусиқий видео олиш мумкинми? Имкониятлар чексиз, мен унда улкан салоҳиятни кўряпман.

Galaxy S21 Ultra смартфони ҳақида батафсил ушбу ҳавола бўйича ўқинг: www.samsung.com/uz_uz/smartphones/galaxy-s21-ultra-5g

Маълумот учун телефон: 7799

Cheil Uzbekistan раҳбари Эльнара Мирзаева суҳбатлашди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид