Жамият | 19:00 / 24.02.2021
4644
2 дақиқада ўқилади

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ: Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари (МҲХС)ни жорий этиш янада такомиллаштирилади

Бугун, 24 февраль куни «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раиси Улуғбек Мустафоев ҳамда PricewaterhouseCoopers халқаро аудиторлик компанияси вакиллари ўртасида Жамият фаолиятига молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини (МҲХС) жорий этишни янада такомиллаштириш юзасидан музокара ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 24 февралда «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилиниб, айни ҳужжат МҲХСга ўтишнинг янги босқичини бошлаб берди десак, муболаға бўлмайди. Мазкур қарор билан 2021 йилдан МҲХСга ўтиши керак бўлган ташкилотлар рўйхати тасдиқлангани, унга «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳам киритилганини алоҳида эътироф этиб ўтиш жоиздир.

Учрашувда, қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда бухгалтерия ҳисобини босқичма-босқич молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида ташкил этишни янада такомиллаштириш, хусусан, 2019 ҳамда 2020 йиллар учун консолидациялашган молиявий ҳисоботларни халқаро аудиторлик стандартларига мувофиқ (IAS) аудит текширувини ўтказиш мақсадида Катта тўртликка кирувчи (Big 4) PricewaterhouseCoopers халқаро аудиторлик компанияси вакиллари иштирокида таҳлил ишлари бошлаб юборилгани таъкидлаб ўтилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖда Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини (МҲХС) жорий этишни янада такомиллаштириш мақсадида «HLB Tashkent» аудит ташкилоти вакиллари томонидан ҳам самарали ишлар олиб борилмоқда.

Жамият бошқаруви раиси У.Мустафоев ташқи аудит давомида тизимли камчиликларни аниқлаш билан бир қаторда, кадрлар салоҳиятига ҳам баҳо берилиши кераклигига йиғилганлар эътиборини қаратди. Бундан ташқари, республика бўйича молиявий имкониятлари жиҳатидан йирик ҳудудларни тилга олиб, бу ердаги корхоналар фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид