Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тирбандликлар юзага келаётган кўчаларда қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ берилди
Йўл-транспорт тизимига оид лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида йўл-транспорт тизимини яхшилаш ва янги йўллар қуришга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Пойтахтимизда транспорт воситалари сони ортиб бормоқда. Айрим кўчалардаги йўналишлар, йўл ҳаракати белгилари қатновга ноқулайлик туғдирмоқда. Шу сабабли йирик кўчалар ва чорраҳаларда тирбандликлар юзага келмоқда.
Ушбу муаммони бартараф этиш, ҳайдовчи ва йўловчиларга қулайликларни ошириш мақсадида муҳандислик ечимлари ишлаб чиқилган. Хусусан, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудидаги Паркент кўчаси ва Кичик ҳалқа йўлини Мустақиллик шоҳ кўчаси билан боғлайдиган янги йўналиш очиш режалаштирилган.
Тақдимотда давлатимиз раҳбари Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигига тирбандликлар юзага келаётган ўндан ортиқ кўчада қисқа муддатларда қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ берди.



Мавзуга оид
21:22 / 18.04.2026
Транспорт вазирлиги халқаро юк ташувчиларнинг рухсатномалари билан боғлиқ муаммо бўйича изоҳ берди
11:25 / 24.03.2026
Жаҳон банки Сурхондарёда йўл қуришга 200 млн доллар ажратади
17:09 / 07.03.2026
17 минг ўзбекистонлик Яқин Шарқдан қайтарилди. Вазирлик туроператорларни масъулиятли бўлишга чақирди
18:08 / 24.12.2025