Жаҳон | 20:16 / 25.02.2021
10252
1 дақиқада ўқилади

Германияда оғирлиги 400 тоннали харсангтошни кўзга ташланадиган қилиш учун 1,5 млн евро сарфланади

"Катта тош" деб ном олган бу харсангтош бу ерга қарийб 10 минг йил аввал Болтиқ денгизидаги Борнхолм оролидан келиб қолган.

Фото: DPA

Германиянинг Алтентрептов шаҳрида оғирлиги 400 тоннани ташкил этувчи қадимий харсангтошни ердан қазиб олиш ва туристлар кўзига ташланадиган қилиш учун кўтариш ишлари бошланди.

 "Катта тош" деб ном олган бу харсангтошнинг оғирлиги 400 тонна атрофида бўлиб, у бу ерга қарийб 10 минг йил аввал Болтиқ денгизидаги Борнхолм оролидан келиб қолган. Ундан ҳам катта ва оғирлиги 550 тоннали яна бир харсангтош Рюген ороли олдида бўлиб, Бускам харсангтоши деб аталади.

Уни ердан қазиб олишга 240 минг евродан ортиқроқ маблағ сарфланади, лойиҳанинг умумий қиймати эса 1,5 миллион еврони ташкил этади. 

Мекленбург солиқ тўловчилар иттифоқи лойиҳа харажатларини жуда юқори деб баҳолади ва уни бюджет маблағларининг ноўрин сарфланиши сифатида ўзининг "қора китоб"ига киритди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид