12:00 / 25.02.2021
6304
Реклама

Huawei Ўзбекистондаги университетлар билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Huawei компанияси Тошкент шаҳридаги Amity университети ва Yeoju техника институти билан ўзаро англашув меморандумларини имзолади.

Ўзбекистондаги Huawei компанияси 20 йилдир-ки маҳаллий алоқа операторлари, экотизим бўйича ҳамкорлар, давлат идоралари ва йирик корхона вакиллари билан ҳамкорликда, шунингдек, IT технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлашга ихтисослашган университетлар ва институтлар билан яқин ҳамкорликда фаолият юритиб келмоқда. Олти йилдан буён Ўзбекистонда “Seeds for the Future” (“Келажак ниҳоллари”) таълим лойиҳаси амалга оширилмоқда ва бу лойиҳа доирасида Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари, шунингдек ўтган йилдан бошлаб Тошкент шаҳридаги INHA университети талабалари Huawei компаниясида амалиёт ўтаб келишмоқда.

Таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истеъдодларни қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшиш учун Huawei компанияси Тошкент шаҳридаги Amity университети ва Yeoju техника институти билан ўзаро англашув меморандумларини имзолади. Меморандумлар бўлажак IT-мутахассисларни биргаликда ўқитиш ва малакасини оширишга, уларнинг АКТ соҳасидаги маҳоратини юксалтиришга, Ҳуавеи компанияси мутахассислари томонидан маърузалар ўқишга, шунингдек ёшларнинг ривожланишига тўлиқ ҳисса қўшишга қаратилган қўшма тадбирларни ўтказишни ўз ичига олган.

Amity университети билан Меморандумни имзолаш жараёни

“Биз рақамли даврга қадам қўйдик, бу ерда энг муҳими – рақамли билимларга эга кадрларни ўз вақтида тайёрлаш. Мен Ўзбекистонда IT йўналишидаги университетлар сони йилдан йилга кўпайиб бораётганидан жуда хурсандман. Бизнинг компаниямизда маҳаллий ходимларнинг қарийб 70 фоизини Тошкент ахборот технологиялари университетининг битирувчилари ташкил этади. Ўтган йилдан бошлаб, Huawei жамоасига Тошкент шаҳридаги INHA университети битирувчилари ҳам қўшилишди. Умид қиламизки, бир неча йилдан сўнг Amity ва Yeoju университетларининг илк битирувчилари ҳам бизнинг сафимизга қўшилишади ва Ўзбекистоннинг муносиб IT-мутахассисларига айланишади”, – дея таъкидлади Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги директори, жаноб Лю Цзясин.

Yeoju техника институти билан Меморандумни имзолаш жараёни

Huawei компанияси, шунингдек, IT соҳасига ихтисослашмаган, бироқ ҳозирда маълум бир жиҳатлардан рақамли технологиялар билан боғлиқ бўлган университетлар билан ҳам ҳамкорлик қилиб келмоқда. Дунёда иқтисодиётнинг барча соҳаларида рақамлаштириш жараёни бораётганини ҳисобга олсак, IT ечимлар ва уларни қўллаш бўйича асосий билимлар ҳар қандай ўқув дастури учун фойдали бўлади. Шундай қилиб, яқинда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг педагогик таркиби учун қишлоқ хўжалиги соҳасида булутли технологиялар ва сервер технологияларини қўллаш бўйича маърузалар бўлиб ўтди. Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан биргаликда эса, аввалроқ тузилган меморандум доирасида “Ўзбекистоннинг АКТ шарҳловчиси” кўрик-танлови ўтказилди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top