Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий судга Telegram орқали мурожаат қилиш имконияти яратилди
Фойдаланувчилар фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолияти юзасидан киритилган савол ва мурожаатларга қисқа фурсатда тезкор жавоблар олишлари мумкин.
Ўзбекистон Олий суди Telegram мессенжерида @suduzbot ботини ишга туширди. Бу ҳақда Kun.uz’га Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.
Ушбу бот орқали фойдаланувчилар фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолияти юзасидан киритилган савол ва мурожаатларга қисқа фурсатда тезкор жавоблар олишлари мумкин.
Агар фуқаролар фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилганда мурожаат бўйича асоссиз рад жавоблари берилса, даъво аризаларни ўз вақтида кўриб чиқмаслик, ортиқча оворагарчилик, судьялар ва суд ходимларининг муомаласидан норозилик ҳамда коррупция ёки тамагирлик ҳолатларига дуч келса, @suduzbot боти орқали Олий судга мурожаат қилишлари мумкин.
Олий суд вакили барчани фаол фуқаролик позициясига эга бўлишга чақириб, ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмаслигини таъкидлади.
Мавзуга оид
20:28 / 03.07.2026
Олий суд Пленумида инсон ҳуқуқлари ва суд амалиётига оид муҳим қарорлар қабул қилинди
20:11 / 02.07.2026
Олий суд Пленумининг мажлиси биринчи марта жонли эфирга узатилади
18:40 / 23.06.2026
Фалажликда ўтган 4 йил ёхуд Исломов раҳбарлиги даврида суд тизими
21:08 / 22.06.2026