Фан-техника | 20:00 / 26.02.2021
14901
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Mobiuz’нинг 113 та абоненти 1,5 миллиард сўм ютиб олди

Фото: Mobiuz

26 февраль куни Тошкентда "Mobiuz билан бахтли миллионлар" акциясининг ғолибларини аниқлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир пойтахтнинг Лабзак кўчасидаги Mobiuz хизмат кўрсатиш марказида онлайн форматда бўлиб ўтди. Ғолибларни аниқлаш жараёнини онлайн томошабинлар – Instagram ижтимоий тармоғи ва YouTube видеохостинги фойдаланувчилари, мустақил комиссия аъзолари ҳамда офисга келган абонентлар кузатиб бордилар.

Компания бундай форматни бекордан танлагани йўқ. Ҳар йили мобил алоқа оператори акциялар ўтказишнинг турли хил механизмларни синаб кўрмоқда. Мазкур йилда асосий эътибор максимал даражада онлайн томошабинларни қамраб олишга қаратилди, зеро ҳар бир абонент ёки ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси бўлиб ўтаётган воқеаларни қулай тарзда кўра олсин. Бу тадбирнинг максимал шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш нуқтаи назаридан ҳам жуда муҳимдир.

Бундан ташқари, "Mobiuz билан бахтли миллионлар" акциясига нақ 113 та соврин қўйилганди. Шуни инобатга олган ҳолда, томошабинлар, иштирокчилар ва ташкилотчи учун қулай бўлган энг тезкор ва самарали тарзда – тасодифий рақамлар рандомайзеридан фойдаланиб ғолибларни аниқлашга қарор қилинди.

Соат 11:00 да бошловчи Нодирхон Муҳаммадхонов тадбирни бошлаб берди ҳамда акция шартлари, иштирокчилар сонини эслатиб ўтди.

"Mobiuz билан бахтли миллионлар" акцияси ўтган йилнинг 10 декабридан шу йилнинг 10 февралигача ўтказилди. Иштирок этиш учун абонентлар 5555 МБ махсус Интернет-тўпламини фаоллаштириши кифоя эди. Ҳар бир уланган тўплам йиғиб бориладиган битта имкониятга тенг эди.

Бошловчи республикада жами 56 198 ID-код рўйхатдан ўтганлигини қайд этди. Якуний тадбирдан бир неча кун олдин иштирокчиларга махсус USSD-буйруқ юборилди (*161#), унинг ёрдамида улар ўзларининг ноёб ID-кодларини билиб олишлари мумкин эди. Кодларнинг сони акция давомида абонентлар тўплаган имкониятлар сонига тенг.

Барча кодлар абонент рақамининг ҳудудий мансублигига қараб бўлинган. Масалан, Жиззах вилояти абонентларининг ID-кодлари 04, Самарқанд вилоятиники 08 билан бошланади. Ҳар бир вилоятда, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкентда саккизтадан ғолиб аниқланади.

Сўнгра бошловчи таниқли экспертларни ўз ичига олган мустақил комиссия аъзоларини таништирди. Ўйин бошланди. Вилоятлар бўйича ID-кодлар рўйхати навбатма-навбат ва қисқа танаффуслар билан рандомайзерга юкланмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги шарҳлар ва лайклардан фойдаланувчиларнинг катта ҳаяжонларини сезиш мумкин.

Андижон вилояти, Бухоро вилояти, Сирдарё, Жиззах ... Бошловчи ҳар бир ҳудуд учун ID-кодлар сонини эълон қилиб турди, компания вакили эса мустақил комиссия кузатуви остида маълумотларни рандомайзер тизимига юклаб борди. Дастлаб ҳар бири 1 миллион сўмдан 5 та соврин, кейин 10 миллион сўмлик битта соврин, сўнгра 20 миллион сўм ва 50 миллион сўмни қўлга киритган абонентлар аниқланди. Шундай тартибда мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудидан омадли абонентлар аниқланди.

Ғолибларни аниқлаш жараёнида бир қатор вилоятлардаги бахтли миллионерларга айланган иштирокчиларга қўнғироқ қилинди. Бошловчи онлайн тарзда уларга хушхабарни етказди ва дастлабки таассуротлари билан қизиқди.

Энг ҳаяжонли лаҳзалар 350 миллион сўмлик супер соврин ўйналаётганда бўлди. Бу ўйинда акциядаги барча ID-кодлар қатнашди. Рандомайзер мутлақ ғолибнинг тасодифий ID-рақамини танлашини тадбирда қатнашаётганлар ҳам, онлайн фойдаланувчилар ҳам интиқлик билан кутди. Ўйин натижаларига кўра, супер совринни 14014600 ID-код эгаси (Тошкент шаҳридан) ютиб олди.

Ғолиб чиққан барча ID-кодлар ва ғолиблар рўйхати аллақачон www.mobi.uz веб-сайтига жойлаштирилган. Ғолибларни аниқлаш маросимини компаниянинг Youtube-саҳифасида (https://youtu.be/0mcfyFJLGiE) томоша қилишингиз мумкин:

Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. 1 мартдан компания вакиллари ғолиблар билан боғланиб, совринларни топшириш учун ҳужжатларини расмийлаштира бошлайди. Кейинчалик пул сертификатларини топшириш маросимлари ҳам бўлиб ўтади, улар ҳақидаги маълумот Mobiuz'нинг Telegram-каналида (https://t.me/MOBIUZuzb) эълон қилинади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид