Жаҳон | 17:10 / 27.02.2021
5986
1 дақиқада ўқилади

Ҳаитида қамоқхонадан 400дан ортиқ маҳбус қочиб кетди

Маҳбусларнинг қочиши вақтида 25 киши, жумладан, қамоқхона директори ҳалок бўлган.

Фото: AFP

Ҳаити пойтахти Порт-о-Пренсдаги қамоқхонадан тўрт юздан ортиқ маҳбус қочиб кетди, деб хабар бермоқда "Би-би-си".

Маҳаллий ҳокимиятнинг маълум қилишича, маҳбусларнинг қочиши вақтида 25 киши, жумладан, қамоқхона директори ҳалок бўлган.

Қурбонлар орасида ўткинчилар ҳам бўлган. Улар жиноятчилар томонидан ўлдирилган.

Қайд этилишича, воқеа тафсилотлари аниқ эмас. Гувоҳлар отишма овозини эшитишган, сўнгра кўчада маҳбуслар пайдо бўлган. Қамоқхона яқинидаги кийим-кечак дўконлари эгаларининг сўзларига кўра, улар дўконларидаги молларинининг бир қисмини жиноятчиларга беришга мажбур бўлишган.

ОАВнинг маълумот беришича, "Круа-де-Буке" қамоқхонасига кўпи билан 872 нафаргача маҳбус жойлашиши мумкин. Шу билан бирга, ҳукуматнинг хабарига кўра, у ерда 1500 нафар маҳбус сақланган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид