Ўзбекистон | 07:46 / 01.03.2021
5326
1 дақиқада ўқилади

1 март куни Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво кузатилади

Фото: KUN.UZ

1 мартда кундуз куни Ўзбекистонда баҳорий илиқ об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди

«Ўзгидромет» хабарига кўра, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий йўналишдаги шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиққача кўтарилади.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 15-17 даража илиқни ташкил этади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиққача кўтарилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид