Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:00 / 02.03.2021
4676
1 дақиқада ўқилади
Бугун Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво сақланиб туради
Бугун кундуз куни Ўзбекистонда илиқ, ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиққача кўтарилади.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 13-15 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқни ташкил этади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш