Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чустлик ота беш йиллик алиментни олдиндан тўлаб берди
Мажбурий ижро бюросининг Kun.uz’га маълум қилишича, Наманган вилоятининг Чуст туманида яшовчи ота бир нафар фарзандининг 5 йиллик алименти учун салкам 31 млн сўм тўлаб берган.
Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг карорига асосан 1 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти отага юклатилган бўлиб, МИБ туман бўлими давлат ижрочилари суд қарори ижросини таъминлаш мақсадида қарздор билан тушунтириш ишлари олиб борган.
Натижада фуқаро Т.К. бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 5 йиллик алимент пулини олдиндан тўлаб берди. 2021 йил март ойидан 2026 йил март ойига қадар тўланиши лозим бўлган алимент тўлови 30 млн 942 минг сўмни ташкил этди.
Аввалроқ Самарқандда ота 67 миллион сўм алимент қарзини тўлаб, фарзандларига уйини ҳам берган бўлса, Қўқонда алимент тўлови ўрнига «Spark», Бухорода эса уй ва «Nexia-2» калитлари топширилган эди.
Мавзуга оид
20:26 / 10.05.2026
Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун алимент ҳисоблашда қўлланиладиган миқдорлар ошди
08:12 / 04.05.2026
Алимент тўламаслик учун хотини ва қизини ўлдирган шахс 19 йилга қамалди
08:33 / 24.04.2026
Алимент қарзи бор шахсларга айрим битим ва хизматлар чекланади
09:38 / 01.04.2026