Жаҳон | 09:43 / 02.03.2021
4370
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда жангарилар БМТ базасига ўт қўйди

Фото: AP

Нигерияда 1 март куни ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадор жангарилар БМТнинг базасига ҳужум қилиб, унга ўт қўйди.

Agence France-Presse (AFP) ахборот агентлигининг хабар беришича, жангарилар БМТнинг Диква шаҳрида (Борно штати) жойлашган базасига ўт қўйган. Базада ишловчи 25 киши бункерга яширинишга муваффақ бўлган. Таъкидланишича, жангарилар бункерни қамалга олиб, унга киришга уринмоқда.  

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум собиқ “Боко Ҳаром”, ҳозирда “ИШИДнинг Ғарбий Африка вилояти” номи остида ҳаракатланувчи террорчилик гуруҳи аъзолари томонидан амалга оширилган. 

Воқеанинг тафсилотлари аниқлаштирилмоқда. Жангарилар ҳужумини қайтариш учун воқеа жойига 40 км узоқликда жойлашган Марте шаҳридан ҳарбийлар йўл олган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид