Навальнийнинг заҳарланиши туфайли АҚШ ҳам Россия расмийларига қарши санкциялар жорий этди
Аввалроқ Евроиттифоқ Россия бош прокурори Игорь Краснов, тергов қўмитаси бошлиғи Александр Бастрикин, жазони ижро этиш федерал хизмати бошлиғи Александр Калашников ва Росгвардия қўмондони Виктор Золотовга нисбатан чеклов чоралари жорий этганди.
АҚШ Россия расмий шахсларига қарши санкциялар жорий этди. Хабар қилинишича, жумладан, етти нафар жисмоний шахсга нисбатан чеклов чоралари киритилади.
Қайд этилишича, бу қарорга келинишига Алексей Навальнийнинг "асабни фалажловчи модда" билан заҳарлангани ва бунинг учун айнан Россия жавобгар эканлиги сабаб бўлган.
Маълумотларга кўра, яқин ҳафталарда киберҳужумлар учун ҳам санкциялар эълон қилиниши мумкин.
Аввалроқ Евроиттифоқ Россия бош прокурори Игорь Краснов, тергов қўмитаси бошлиғи Александр Бастрикин, жазони ижро этиш федерал хизмати бошлиғи Александр Калашников ва Росгвардия қўмондони Виктор Золотовга нисбатан чеклов чоралари жорий этганди.
ЕИнинг фикрича, уларнинг барчаси Алексей Навальнийга нисбатан айблов ҳукми чиқарилишида жавобгар ҳисобланади.
Қора рўйхатга тушган амалдорларга ЕИ мамлакатларига кириш ҳамда Евроиттифоқ мамлакатларидаги банкларда пул маблағларини сақлаш тақиқланади.
Мавзуга оид
20:57 / 24.10.2024
Собиқ модел Стейси Уилямс Трампни тегажоғликда айблади
20:17 / 24.10.2024
Бойвачча, шоумен, популист — Доналд Трамп ҳаётига назар
09:10 / 24.10.2024
Миллионлаб америкаликлар президентлик сайловида овоз бериб бўлди
22:17 / 23.10.2024