09:00 / 03.03.2021
3213
Реклама

Boulevard бизнес марказида қандай қилиб савдо-тижорат ҳудудини самарали ташкил этиш мумкин?

Dream City Development компанияси Boulevard бизнес марказининг биринчи қаватидаги тижорат биноларининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот берди.

Янги Boulevard бизнес маркази – бу пойтахт марказидаги фойдали ва нуфузли маскан. Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида бунёд этилган ўзига хос меъморий ечимга эга бўлган ушбу замонавий бизнес марказида савдо ва офис жойлари ташкил этилган. Икки қаватли маҳобатли бино бизнесни ташкил қилиш учун мўлжалланган тижорат кўчмас мулки ҳисобланади.

Boulevard бизнес марказининг биринчи қаватида 14 та савдо жойи жойлашган бўлиб, уларнинг асосий ажралиб турадиган хусусияти шундаки бино шифтининг баландлиги – 7 метрни ташкил этади. Бу эса сизга истаган дизайн лойиҳангизни амалга оширишга ҳамда мавжуд жойдан самарали фойдаланиб, майдонни икки даражали кенг масканга айлантириш имкониятини беради. Шу тариқа битта жойни харид қилиб, ундан икки баробар кўп майдонга эга бўласиз. Қўшимча майдон жавон, подиум, жамоат ёки маъмурий мақсадлар учун ишлатилиши мумкин.

Бундай икки даражали бинолар замонавий тренд – мерчендайзинг (merchendising) маркетинг методлари туфайли машҳурликка эришди. Бу самарали маркетинг воситаси бўлиб, унинг асосий мақсади рақобатбардошликни, савдо даражасини, ташриф буюрувчилар сонини ошириш, тескари конвертация қилиш, маълум бир бренд ёки компаниянинг мижозларига содиқлигини ва бошқаларни оширишдир. Бу метод компаниянгиз муваффақиятига албатта ижобий таъсир кўрсатади.

Boulevard бизнес марказининг савдо ва тижорат бинолари истеъмолчилар талабини кафолатлайдиган зарурий хусусиятлари тўплами ва юқори қизиқиш уйғота олиши билан ажралиб туради. Ҳар бир жой алоҳида кириш жойига эга. Шу сабаб ташриф буюрувчилар ўзларига керакли дўкон ёки муассасани излаш учун марказни айланиб юриш заруриятидан халос бўлишади.

Ҳар бир жойга махсус кўрсаткич ва белгилар ўрнатилади ҳамда бино панорама ойна билан жиҳозланади. Бу эса дўкон ёки хизмат кўрсатувчининг ички интерьерини максимал даражада намоён этади. Таклиф этилаётган савдо ва тижорат бинолари катта ҳажмда, турли вариантларда бўлиб, уларнинг майдони 111 дан 205 квадрат метргачани ташкил этади. Бу ерда савдо билан боғлиқ ҳар қандай ғояни осонликча амалга ошириш мумкин.

Биринчи қаватда озиқ-овқат дўкони, маиший техника, кийим-кечак ёки пойабзал бутиги, парфюмерия дўкони, шунингдек кўп форматли овқатланиш шохобчалари ёки хизмат кўрсатиш муассасалари кабиларни ташкил этиш имконияти бор. Boulevard бизнес марказидаги тижорат бинолари қурилишининг якуний босқичида бўлажак харидорларга юқори рентабелликка эга жойларни сотиб олиш учун энг қулай шартлар таклиф этилади.

Айни дамда компания махсус чегирмалар, қулай муддатли тўлов ва кредитга харид қилиш имкониятини тақдим этмоқда. Пойтахт марказидаги истиқболли тижорат кўчмас мулкига фойдали сармоялар киритиш имкониятини бой берманг!

Ягона маълумот маркази: +99871 202-22-22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳкўчаси томон йўл.

Сайт: dreamcity.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top