Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ипотека компанияси асосчисининг бойлиги бир кунда 32 млрд долларга ошди
Дэниел Гилберт Forbes Real-Time талқини бўйича дунёнинг энг бой кишилари ўнталигига кирди.
Фото: Getty Images
Rocket Cos ипотека компанияси асосчиси Дэниел Гилбертнинг бойлиги миқдори бир кун ичида 32,3 млрд долларга ёки 64 фоизга ўсди. Forbes Real-Time рейтингига кўра, эндиликда унинг бойлиги 82,7 млрд доллар деб баҳоланмоқда.
Натижада Гилберт Forbes Real-Time талқини бўйича дунёнинг энг бой кишилари ўнталигига кирди.
2 март куни Rocket Cos акциялари нархи 71 фоизга қимматлади.
CNBC телекомпанияси хабарига кўра, компанияга Reddit ижтимоий тармоғидаги WallStreetBets ҳамжамияти трейдерлари қизиқиш билдирган бўлиши мумкин. Улар аввалроқ бир ойдан озроқ вақт ичида GameStop видеоўйин дўконлар тармоғи акциялари нархи бир неча бараварга кўтарилишига сабабчи бўлишганди.
Мавзуга оид
21:34 / 16.09.2024
Tencent интернет гиганти асосчиси Хитойнинг энг бадавлат инсонига айланди
18:53 / 27.08.2022
Дунёнинг энг бадавлат инсонлари бир кунда 30 млрд доллар йўқотди
22:56 / 01.07.2022
Дунёнинг энг бой одамлари йил бошидан буён 1,4 трлн доллар йўқотди
19:27 / 08.02.2022