Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг энг бадавлат инсонлари бир кунда 30 млрд доллар йўқотди
Миллиардерларнинг бойлиги АҚШ федерал захираси раҳбари Жером Пауэллнинг баёнотидан кейин камайиб кетди.
Дунёнинг энг бадавлат 10 нафар миллиардерининг бойлиги бир кун ичида 30 млрд долларга камайди.
Сайёранинг энг бой бизнесмени, Tesla раҳбари Илон Маскнинг бойлиги 5,4 млрд долларга қисқарди ва 257,3 млрд долларни ташкил этмоқда.
LVMH эгаси Бернар Арнонинг бойлиги 4,5 млрд долларга камайиб, 161,7 млрд долларга тушди.
Amazon асосчиси Жефф Безос бир кунда 6,5 млрд доллар йўқотди, эндиликда унинг бойлиги 155,3 млрд долларни ташкил этмоқда.
Уоррен Баффет ва Ларри Эллисон 3 млрд доллардан, Билл Гейтс 2 млрд доллар йўқотди.
Google асочилари Сергей Брин ва Ларри Пейжнинг бойлиги қарийб 5 млрд долларданга камайди.
Юқори ўнталикда бойлиги миқдори ошган ягона миллиардер ҳиндистонлик Гаутам Адани бўлди. Adani Group эгасининг бойлиги 1,6 млрд долларга кўпайди ва 140,1 млрд долларга етди.
Миллиардерларнинг бойлиги АҚШ федерал захираси раҳбари Жером Пауэллнинг баёнотидан кейин камайиб кетди. Пауэлл саккиз дақиқалик чиқишида инфляция ўсишига қарши туриш учун фоиз ставкалари янада ўсишини маълум қилди.
Мавзуга оид
20:57 / 22.05.2026
Месси тарихдаги иккинчи миллиардер футболчи бўлди
21:34 / 16.09.2024
Tencent интернет гиганти асосчиси Хитойнинг энг бадавлат инсонига айланди
22:56 / 01.07.2022
Дунёнинг энг бой одамлари йил бошидан буён 1,4 трлн доллар йўқотди
19:27 / 08.02.2022