Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония ҳукумати Токио Олимпиадасини хорижлик томошабинларсиз ўтказишга тайёрланмоқда
Ҳозирда расмийлар ўйинларни маҳаллий томошабинлар билан ўтказиш имкониятини ва трибуналарга қанча томошабин қўйилиши мумкинлигини ўрганмоқда.
Токиодаги Олимпиада ва Паралимпиада ўйинлари хорижлик томошабинларсиз ўтказилиши мумкин, деб хабар бермоқда The Mainichi нашри.
Бу ҳақда Япония ҳукумати вакилларининг Халқаро олимпия ва паралимпия қўмиталари вакиллари билан ўтказган онлайн учрашувида маълум қилинган. Бу борадаги якуний қарор март охиригача қабул қилиниши кутилмоқда.
"Ҳозирги ҳолатда хорижлик томошабинларни қабул қила олмаймиз", - деган нашрнинг ҳукуматга яқин манбаси.
Ҳозирда расмийлар ўйинларни маҳаллий томошабинлар билан ўтказиш имкониятини ва трибуналарга қанча томошабин қўйилиши мумкинлигини ўрганмоқда.
Қайд этилишича, ташкилотчилар Олимпиада ўйинларига 4,48 млн дона ва Паралимпиада ўйинларига 970 минг дона чипта сотган. Аммо дунё бўйича вакцинация даражасининг турлича эканлиги ва коронавируснинг янги штаммлари пайдо бўлаётганлиги муаммо бўлиб турибди.
Ёзги Олимпиада ўйинлари 2020 йил 23 июлдан 8 августгача Токиода бўлиб ўтиши лозим эди, аммо коронавирус пандемияси сабабли ўйинлар 2021 йилга қолдирилганди. Олимпиада шу йилнинг 23 июлидан 8 августигача, Паралимпиада эса 24 августдан 5 сентябргача ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
19:40 / 31.05.2026
Токио кўргазмасида игнадан ип ўтказа оладиган робот намойиш этилди
17:15 / 27.04.2026
Токиода давлат хизматчиларига ишда шортик кийишга рухсат берилди
22:55 / 26.03.2026
Трансгендер спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди
23:00 / 22.02.2026